Молдова 2027 йилда МДҲ таркибидан расман чиқади
Молдова 2027 йилнинг апрель ойида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) таркибидан расман чиқади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Михай Попшой маълум қилди, унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.
ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Минскка расмий билдиришнома аллақачон юборилган.
«Президент Майя Санду томонидан парламентнинг Молдованинг МДҲдаги иштироки тўғрисидаги келишувларни денонсация қилиш (бекор қилиш) ҳақидаги қарорлари имзоланганидан сўнг, 8 апрель куни Минскдаги котибиятга билдиришнома юборилди. Биз уни қабул қилиб олишгани ҳақида тасдиқнома олдик. 2027 йилнинг апрель ойида республика МДҲни расман тарк этиши керак», — деди Попшой.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Молдова МДҲ билан тузилган асосий келишувларни денонсация қилиш жараёнини бошлаган эди.
Апрель ойи бошида Молдова парламенти МДҲнинг базавий шартномаларидан чиқиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини якуний ўқишда маъқуллади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг