Мўйноқда казино ташкил этиладими?
Инвесторлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида казино (ўйин бизнеси)ни ташкил қилиш масаласи бўйича таклифлар берилган. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилди.
“Мўйноқ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш нуқтайи назаридан инвесторлар томонидан кўплаб инвестицион лойиҳалар таклиф этилмоқда. Бош прокуратура тегишли вазирлик ва идоралар билан ушбу таклифларни ўрганмоқда. Казино (ўйин бизнеси) масаласи бўйича ҳам таклифлар келиб тушган, уни амалга ошириш эҳтимолининг барча аспектлари ўрганиб чиқилмоқда”, – дейди Сурайё Раҳмонова.
Spot берган маълумотларга кўра, гап фақат казинолар ташкил қилиш ҳақида бормаяпти. Режа бўйича Қорақалпоғистонда бошқа турдаги азартли ўйинлар учун ҳам махсус ҳудуд яратилиши мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистонда казино фаолияти қонун билан тақиқланган.
Бундан аввал, ҳозирги вақтда тегишли норматив акт тайёрлаш бўйича Бош прокуратура томонидан ишлар олиб борилаётгани ҳақида “Kruz.uz” хабар тарқатганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг