Мўғулистонда 15 ёшли бола қора ўлатдан вафот этган — ОАВ
foto: gazeta.ru
Мўғулистоннинг Гов-Олтой вилоятида 15 ёшли ўсмир қора ўлатдан вафот этган.
Бу ҳақда «Синхуа» ахборот агентлиги мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар тарқатди.
«ПЗР синовининг натижаси 15 ёшли боланинг ўлимига қора ўлат сабаб бўлганлигини кўрсатди», дейди Мўғилистон соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Доржийна Нарангерела.
Таъкидланишича, марҳум шифохонага кетаётганда вафот этган. Уч кун олдин, одатда, қора ўлат ташувчилари сифатида қайд этиладиган суғур гўштини еган ўсмирнинг барча яқинлари ҳозирда карантинга олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг