Мўғулистон Президенти Самарқандга келди
Фото: Халқ сўзи
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлисида қатнашиш учун Самарқандга етиб келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Мазкур давлат ШҲТ ҳузурида кузатувчи мақомига эга. Саммитда ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш, ташкилотга аъзо давлатлар ҳамкорлиги ҳамда минтақавий хавфсизлик ва бошқа мавзулардаги масалалар муҳокама қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг