Мобил бригадалар куну тун хизматда
Улуғнор туманидаги амбулатор хизмат кўрсатувчи муассасаларда ташкил этилган мобил бригадаларга 7 дона «ДАМАС» автомашиналари бириктирилди. Бунинг натижасида туманда фаолият кўрсатаётган «Шодлик файз транс» масъулияти чекланган жамияти томонидан ажратилган автомашиналартуну кун хизмат олиб борадиган бўлди. Фаолиятидаги янги йўналиш ҳайдовчиларни ҳам хурсанд қилди. Сабаби, уларга тайинланган ойлик маоши эндиликда 3 млн. 800 минг сўм этиб белгиланди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
(«Халқ сўзи»)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг