Мирзиёевга келажакда энергетик бўлиш орзусини айтган 6 ёшли болага Президент совғаси топширилди
Энергетика вазири 6 ёшли бўлғуси энергетикка Президент совғасини топширди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 27 август куни Кармана туманида 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциясининг ишга туширилиши маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёевга 6 ёшли Темурбек бобосига келажакда энергетик бўлишини маълум қилгани айтилди.
Ёш бўлишига қарамай, «келажакда энергетик бўламан», дея орзу қилаётган шижоатли боланинг мақсади Президентимиз Шавкат Мирзиёевни тўлқинлантириб юборди. Шундан сўнг, давлатимиз раҳбари Энергетика вазирлигига Темурбекка президент совғасини топшириш бўйича тегишли топшириқ берган эди.
30 август куни Энергетика вазири Алишер Султонов бўлажак энергетикка тантанали равишда президент совғасини, шунингдек, энергия тежаш ва табиий ресурслар қанчалик қимматли қазиб олиниши ҳақида болалар учун чоп этилган китобни топширди, унга катта муваффақиятлар тилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг