Мирзиёев раҳбарлар 35-40 фоиз ойлигини давлатга қайтаришни ўйлаши кераклиги ҳақида гапирди
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарларни ишсиз ва хорижга ишлаш учун кетган фуқаролар масаласи билан ишламаётганлигини танқид қилди.
Бу ҳақда 16 апрель куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги вилоят фаоллари йиғилишида айтиб ўтилди дея хабар берди «Махсус ракурс» дастури.
Давлат раҳбарининг маълум қилишича, Самарқандда 220 минг нафар фуқаро чет элда, 174 минги ишсиз.
«Ҳар бир вилоят 4та раҳбари виждони бўлса, вилоят ҳокимига келиб айтиши керак «Мен 35-40 фоиз ойлигимни давлатга тўлайман», деб. Нимага десангиз ҳар бир маҳалла, туманда 15, 20, 30 фоиз фуқаро чет элда юрибди. Улар учун ойлик оляпсизлар-ку. Нимага уларни бир ойда бўлмаса ҳам, икки ойда бир эсламайсизлар? Қаерда юрибди у бечора, қандай сарсон, саргардон юрибди уни муаммоси қандай деб. Жуда бўлмаса битта телефон қилиб қўймайсизлар қариндошинг, болаларинг тинч деб. Ойликларингни топширмаган бўлсаларинг ҳам», деди давлат раҳбари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг