Мирзиёев Президентнинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдувоҳитов ва Савдо-саноат палатаси раиси Икромов фаолиятини танқид қилди

16:51 13 Апрель 2021 Жамият
2456 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 13 апрель куни ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

ЎзАнинг ёзишича, Президент вазифалар белгилаб берилганига қарамай, айрим раҳбарларнинг ёшлар масалаларига эътибори ҳали ҳам талаб даражасида эмаслигини кескин танқид қилган.

– Биз йил бошида ёшлар масаласини бежиз Давлат хавфсизлик хизматига топширмаган эдик. Бу борадаги ўрганишлар жойларда савия йўқлигини кўрсатди. Туман, шаҳар ҳокимлари, ҳозирги замон талабига мос иш қилолмаяпти, ректорлар номига юрибди. Нимага ректор ёшлар билан учрашди, 2-3 та талабани ишли қилди, деган гапни эшитмаймиз? Ёки ректорлар нега талабалар турар жойларига бориб санъат арбоблари билан учрашув ўтказмайди, нимага таклиф бермайди? Ота-оналар ректорларга қараб турганда нега улар ташаббус билан чиқмайди? Чунки ҳеч ким ёмон кўрингиси келмайди, амалда ҳамма ўзига яхши бўлишини хоҳлайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари Президентнинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Абдувоҳитовда талабчанлик етишмаётганини, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов фолиятида натижа кўринмаётганини танқид қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер