Мирзачўл қовунлари экспорт қилинмоқда

18:15 18 Июль 2024 Жамият
533 0

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Айни кунларда сирдарёлик деҳқонлар етиштирган полиз маҳсулотлари хорижга экспорт қилинмоқда.

Хусусан, Мирзаобод туманининг Боғистон маҳалласидаги «Red pack» корхонаси томонидан Мирзачўл қовунлари Латвия ва Россия давлатларига жўнатилмоқда. Йил бошидан ҳозиргача мазкур корхона томонидан 9 миллиард 250 миллион сўмлик пиёз, карам қовун каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. Корхонада маҳсулотларни ташқи бозорга тайёрлаш ва уларни қадоқлаш юқори сифатда бажарилмоқда.

— Экспорт жараёнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг фитосанитар тозалигига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда, — дейди Мирзаобод тумани ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими раҳбари Азиз Ҳамиджонов. — Чунки маҳсулотларнинг фитосанитар тоза ҳолатда, карантин объектларисиз экспорт қилиниши экспорт географиясининг кенгайишида, энг муҳими, юртимизда етиштирилаётган неъматларнинг дунё бозоридаги ўрни мустаҳкам ва харидоргир бўлишида муҳим аҳамиятга эга.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер