Минглаб хорижий компаниялар Россияни тарк этиш учун ушбу мамлакат расмийларининг розилигини кутмоқда
Фото: Unsplash
Хорижий компанияларнинг 2000 га яқин аризалари Россия бозорини тарк этиш учун ушбу мамлакат расмийларининг розилигини кутмоқда.
Бу ҳақда "Financial Times" (FT) манбаларига таяниб ёзмоқда. Улар активларини сотиш учун ҳукуматнинг хорижий инвестициялар бўйича комиссиясидан рухсат олишлари керак.
Айни пайтда Россияда юридик шахсларга эга ва йилига камида 5 миллион доллар даромад оладиган 1400 га яқин хорижий компаниялардан фақат 206 таси ўз активларини тўлиқ сотган. Шу билан бирга, нашр маълумотларига кўра, комиссия уч ойда бир марта йиғилади ва битта мажлисда еттитадан кўп бўлмаган аризаларни кўриб чиқади.
Аввалроқ, Россия активларидан чиқиб кетмоқчи бўлган дўстона норезидентлар энди бюджетга ҳисса қўшишлари кераклиги маълум бўлганди. Чет эл инвестицияларини назорат қилиш бўйича ҳукумат комиссияси қуйи қўмитаси мажлиси баённомасидан кўчирмада бадал миқдори 90 фоиздан ортиқ чегирма билан активнинг бозор қийматининг камида 10 фоизини ташкил этиши кераклиги кўрсатилган.
Ўтган йилнинг октябрь ойида Россия Президенти томонидан имзоланган фармонга кўра, ҳукумат комиссияси норезидентларнинг мамлакатдаги молиявий ташкилотларнинг бир фоиздан ортиқ улушлари билан битимларини маъқуллайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг