Миллий Тиббиёт Марказида такрорий буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди

17:04 11 Декабрь 2024 Жамият
512 0

Фото: Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати

Миллий Тиббиёт Марказида 4 йил аввал чет элда буйрак кўчириб ўтказилган, аммо кейинчалик буйрак етишмовчилиги билан мурожаат қилган беморга такрорий буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди.

Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати хабарига кўра, бемор илгари трансплантация қилинган буйракнинг функционал етишмовчилиги сабабли марказга мурожаат қилган. Марказнинг юқори малакали трансплантологлари томонидан янги буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли ўтиб, беморнинг қайта ҳаётга қайтди. Айни пайтда бемор 4 та буйрак билан яшамоқда.

Ҳозирда беморнинг соғлиғи барқарор бўлиб, у марказнинг тиббий назоратида. Ушбу амалиёт Миллий Тиббиёт Марказининг мураккаб операцияларни ўтказишдаги юқори тажрибаси ва малакасидан далолат беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер