“Миллий рақс ижрочилари” тақдирланди

16:10 22 Октябр 2019 Жамият
3208 0

Ўзбек миллий рақсига бугун бутун дунё катта қизиқиш билдираётгани сир эмас. Кўплаб хорижликлар турли рақсларимизни ўрганиб, юртимизда ва ўз юртларида ижро этгани ҳақида хабар эшитганимизда кўксимиз фахру ифтихорга тўлади. Бу нафақат санъатга бўлган эътибор, балки ўзбек элига бўлган ҳурмат ва эҳтиром рамзи ҳамдир.

“Устоз-шогирд” анъанасида давом этиб келаётган ушбу санъатни янада ривожлантириш ҳамда истеъдодли ижрочиларни аниқлаб, рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” кўрик-танлови ташкил этилди. “Туркистон” санъат саройида ғолибларни тақдирлаш маросими ҳамда ёш истеъдодлар иштирокида бадиий кеча ўтказилди.

Тадбирда “Тошкент зеболари”, “Тумор” , “Навбаҳор” каби кўплаб рақс дасталари раққосалари турли миллик куй-қўшиқларга рақслар ижро этди. Дастурнинг асосий қисмида Мукаррама Турғунбоева саҳналаштирган олтин хазинадан жой олган дурдона асарлардан намуналар томошабинларга ҳавола этилди. Дастур сўнггида Ўзбекистон Халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев ижросида “Мукаррама хоним ўйнаса” қўшиғи янгради. Тадбирда Мукаррама Турғунбоева ижодига бағишланган видеоролик томошабинларга ҳавола этилди.

Танлов ғолиблари ҳамда фаол иштирок этган бошқа иштирокчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Юлдуз ЎРМОНОВА
“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер