Миллий мазмундаги теле ва радиодастурларни тайёрлаш жараёни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида «Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) фаолияти билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, телерадиоэшиттириш тизимини модернизация қилишга, миллий мазмундаги дастурларни тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга, шунингдек истеъмолчиларга замонавий миллий мазмундаги дастурларни тақдим этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Қизғин муҳокама ва савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг