«Микрокредитбанк»нинг Боёвут тумани филиали биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди

17:12 10 Март 2022 Иқтисодиёт
1334 0

Фото: «Халқ сўзи»

Реклама ҳуқуқи асосида

Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ҳамда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда тижорат банкларининг ўрни ва аҳамияти юқори. Бунда молия муассасаларида мижозлар учун қулай шарт-шароитлар яратилган бўлса янада яхши. Чунки бундай шароит хизматлар сифатини яхшилаш баробарида, икки томонлама алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади.

«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг Сирдарё вилоятидаги мавжуд 3 та филиаллари ичида Боёвут тумани филиалининг ўрни салмоқли. Хусусан, у 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, қарийб 30 йилдан буён банк турли мослаштирилган биноларда фаолият кўрсатиб келди. Янги бино қурилгунга қадар фойдаланиб келинган бинонинг жойлашуви ҳам банк мижозлари учун кўп ноқулайликлар туғдирар эди.

Банкнинг янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган биноси учун 4 млрд. 200 млн. сўм маблағ сарфланди. Унда мижозлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Муҳими, янги бино маҳалланинг ички қисмида эмас, балки туман марказини Гулистон шаҳри билан боғлайдиган катта автомобиль йўли бўйида жойлашган. Бу эса туман аҳли, қолаверса, «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки хизматларидан фойдаланадиган қўшни — Ховос тумани, шунингдек, Ширин ва Янгиер шаҳри аҳолиси учун ҳам айни муддао бўлди.

Филиал биносининг очилиш маросими байрамона тус олди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда банкнинг марказий бошқаруви вакиллари, туман мутасаддилари, тадбиркорлар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Банк ахборот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер