«Микрокредитбанк»: хотин-қизлар тадбиркорлиги фаол қўллаб-қувватланмоқда
Фото: Иллюстратив фото
Реклама ҳуқуқи асосида
Аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бу борада дуч келаётган муаммоларига ечим топиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим жиҳатларидан саналади. «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан ҳам хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида 8 294 нафар хотин-қизнинг турли йўналишдаги лойиҳаларини молиялаштириш бўйича 191,9 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Натижада 8 475 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, 2022 йилда «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқдаки, бунда ўтказиладиган хатлов натижаларига кўра, навбатдаги босқичда дафтарга киритилган, тадбиркорлик истагида бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилишида кўмаклашилди. Ва бу каби ишлар давом эттирилади. Яна «Микрокредитбанк» АТБ томонидан ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш бўйича ҳам аҳолига кенг имкониятлар яратилиб келинмоқда. Жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жорий йил бошидан бугунга қадар ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 8,3 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Эътиборлиси, имтиёзли кредитларнинг 5,1 млрд. сўми «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган 117 нафар ҳунарманд тадбиркорларга ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Бу банк жамоасининг жорий йил январь-апрель ойларида бир йўналишдаги саъй-ҳаракатлари. Лекин жараён тўхтаб қолмайди. «Микрокредитбанк» АТБ бу борадаги янада улкан лойиҳалари билан аҳолининг тадбиркорлик фаолиятига муносиб ҳисса қўшишда давом этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг