Миграция агентлиги директорига янги ўринбосар тайинланди

15:33 10 Февраль 2026 Жамият
917 0

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тоштемиров Элёр Дилшодович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Элёр Тоштемиров 1985 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишини тамомлаган.

У мазкур тайинловга қадар Миграция агентлиги Ташкилий ва ижро интизоми назорати, стратегик режалаштириш ва KPI билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тоштемиров миграция соҳасида 17 йиллик тажрибага эга.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер