Мажбурий ижро бюросига директор тайинланди

15:41 11 Март 2023 Жамият
1109 0

Фото: Бош прокуратура

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эминович Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

М.Эгамбердиев тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бунгача 2020 йил 17 ноябрдан буён Ҳасан Кабиржонов Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер