Метро бекатига ёш болани итариб юборишгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди — Тошкент метрополитени

03:17 28 Июнь 2025 Жамият
295 0

Ижтимоий тармоқларда «Пахтакор метро бекатига ёш болани итариб юборишибди» номи остидаги хабарлар кенг тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» муносабат билдирди.

Унда айтилишича, 26 июнь куни соат тахминан 18:00 да метрополитеннинг «Пахтакор» бекатида ҳаракат таркибидан тушиш чоғида йўловчилардан бири (3 ёшли қизалоқ) ҳамроҳининг эътиборсизлиги натижасида оёғи вагон эшигига қисилиб қолган.

Шундан сўнг зудлик билан унга биринчи ёрдам кўрсатилган ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган. Ҳолат юзасидан йўловчига ҳеч қандай оғир жароҳат етмаган.

«Тармоқда тарқалаётган «Ёш болани итариб юборишди» мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейилади Тошкент метрополитени муносабатида.

Шунингдек, метрополитен йўловчиларидан ҳаракат вақтида ёш болаларга эътиборли бўлишлари кераклигини сўралган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер