«Менинг уйим» ахборот тизими орқали 31 октябрга қадар 173 млрд сўм пул маблағи келиб тушган
Бугун АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида кўп қаватли уйларга мажбурий бадал (квартплата) ни электрон тўлашга оид масалалар бўйича маълумот берилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Кўп қаватли уйларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисоб-китобини юритувчи «Менинг уйим» биллинг тизими ишга туширилди.
Ушбу ахборот тизими орқали:
— кўп қаватли уйларни бошқарувчи ташкилотларнинг фаолиятини оптималлаштириш ва республикадаги кўп квартирали уйлар тўғрисидаги маълумотларнинг марказлашган ҳисобини юритиш;
— кўп хонадонли уйларнинг ҳолати, уй-жой мулкдорлари томонидан тўланадиган маблағлар, қарз миқдори, муддатини автоматик тарзда кузатиб бориш;
— тижорат банкларининг кассалари ва электрон тўлов тизимлари (click, paynet, upay, payme, uzcard) орқали мажбурий бадал тўловларини амалга ошириш мумкин.
Республикада 1,3 миллиондан ортиқ хонадондан иборат 39 691 та кўп квартирали уй мавжуд бўлиб, уларга 736 та бошқарувчи ташкилот ҳамда 277 та уй-жой мулкдорлари ширкати хизмат кўрсатади.
Ҳозирга қадар «Менинг уйим» ягона электрон базасига ширкат ва бошқарув ташкилотлар бошқарувидаги кўп квартирали уйлардаги 1 218 689 та хонадон тўғрисидаги маълумотлар киритилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг