"Менинг боғим" лойиҳасига старт берилди
Ўзбекистонда "Менинг боғим" лойиҳасига старт берилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, жараён қуйидаги 3 та босқичда ўтказилади:
Таклиф киритиш (10 июндан — 20 июнгача);
Саралаш (20 июндан — 23 июнгача);
Овоз бериш (23 июндан — 3 июлгача).
Аввалроқ, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Президент фармони имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
Унга кўра, давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Бунда аҳоли ташаббуси билан “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади.
"Менинг боғим" лойиҳаларини шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни ҳар йили январь-февраль ойларида ўтказилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг