“Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди

19:10 14 Ноябрь 2023 Жамият
850 0

Фото: Архив сурат

Унга кўра, “Менинг биринчи уйим” дастурини биринчи босқичини тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани “Туркистон” МФЙда амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, дастур доирасида қуриладиган уй-жойлар аҳолига имтиёзли ва бозор шартларда реализация қилиш, имтиёзли уй-жойлар охирги 5 йил давомида мулк ҳуқуқи асосида уй-жойга эга бўлмаган оилаларга, 15 фоиз миқдорда бошланғич тўлов асосида 20 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида реализация қилиш режалаштирилмоқда.

Қарор лойиҳасида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга имтиёзли уй-жойлар бўйича бошланғич тўловининг бир қисмини қоплаш учун – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, ойлик тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – беш йил давомида ҳар ойлик қатъий белгиланган 1 миллион сўм миқдорида Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ажратиш кўзда тутилмоқда.

Дастурнинг амалга оширилишида Туркия Республикаси давлат уй-жой бошқармаси (TOKI) билан ҳамкорлик қилинади. TOKI Туркияда кам ва ўрта даромадли оилалар учун ижтимоий уйлар қуриш бўйича катта тажрибага эга.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер