«Мен шунчаки бир парча муз истайман»: Трамп Гренландия масаласида куч ишлатмасликка ваъда берди
Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон иқтисодий форумида нутқ сўзлаган АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия устидан назоратини қўлга киритиш учун ҳарбий куч ишлатиш нияти йўқлигини маълум қилди.
«Менинг асосий ваъдам шу — мен зўравонлик ишлатмайман. Мен шунчаки бир парча муз истайман», — деган Трамп НАТО бош котиби Марк Рюттега мурожаат қилар экан.
Шунингдек у, АҚШ Гренландия устидан назоратни исташини, Америка Иккинчи жаҳон урушидан кейин бу ҳудуддан воз кечганини ҳам қўшимча қилган.
АҚШ президенти Гренландияни сотиб олиш масаласига тўхталиб, дунё ҳамжамияти ва НАТО иттифоқчиларига қарата сиз «ҳа» дейишингиз мумкин, биз жуда миннатдор бўламиз, аммо «йўқ» десангиз биз буни эслаб қоламиз, дея ўз нутқини якунлаган.

Қўшма Штатлар раҳбари Украинадаги урушга ҳам тўхталиб ўтиб, ҳар ойда у ерда 30 минг нафаргача ҳарбий ҳалок бўлаётганини, можарони «қонли қирғин» ҳамда Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик тўқнашув сифатида баҳолаган.
Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан урушни якунлаш бўйича музокаралар давом этаётганини, шу кунларда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашиши мумкинлигини ҳам билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Эрон мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортмоқчи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг