“Мен сайловда қатнашаман!”. Наманганда сайлов марафони ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилоят ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Наманган вилояти бўлими томонидан «Мен сайловда қатнашаман!» шиори остида марафон ташкил этилди.
Марафон Наманган шаҳридаги «Уч паҳлавон» ҳайкалидан «Динамо» спорт мажмуасигача давом этди.
Марафон доирасида картинг, мотоблог, велоспортчиларнинг юриши ташкил этилиб, давлат идоралари ва ташкилотлари ходимлари ва волонтёрлар фаол иштирок этди.
Таъкидлаш керак, ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини аҳоли орасида фаол тарғиб қилиш ҳамда юртдошларимизни бу муҳим сиёсий жараёнга жалб этишдан иборат.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг