“Мен ўз келажагим учун овоз бераман!”
Фарғона политехника институтида “Мен ўз келажагим учун овоз бераман” шиори остида Марказий сайлов комиссияси ҳамда 11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзолари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари, илк бор сайловда иштирок этаётган талаба-ёшлар қатнашди. Анжуман доирасида “Мен сайловга тайёрман” мавзуида кўрик-танлов ҳам ташкил этилди.
Шу билан бирга, давра суҳбатида муҳим сиёсий жараённинг мамлакат ҳамда инсон ҳаётидаги ўрни, сайловга тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
— Ҳар бир сайловчининг овози мамлакат келажаги, халқимизнинг бахтли ҳаётини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга, — дейди Марказий сайлов комиссияси аъзоси Орзугул Қозихонова. — Шу боис ушбу муҳим тадбирда фаол иштирок этиш барчамизнинг фуқаролик бурчимиз.
Ботир МАДИЁРОВ, (“Халқ сўзи”).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг