Мен консерваторман — Акмал Саидов
“Tashkent city"даги Congress Hall мажмуасида "Тошкент ёшлар форуми — 2020” доирасида «Глобаллашув даврида ёшлар миграцияси ва унинг ижтимоий-сиёсий масалалари» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.
Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказининг директори Акмал Саидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раҳбари Эркин Зоҳидов ва бошқа бир қанча мутасаддилар маъруза қилди.
«Таълим тўғрисидаги қонунимизда янги тушунча кириб келди. Бу энг илғор халқаро тажрибадан олинган бўлиб, умр давомида ўқиш, деган тушунча.
Аввал қанақа бўлар эди? Ўқиб чиқди. 60 йилларми, 70-80 йилларда ўқиганми юраверарди. 10 йилларда бир марта малака оширишга юборса, ўша ерда бир марта ўқиб келарди. Йўқ!
Бутун дунёда ҳар беш йилда ахборот икки баробар кўпайиб бормоқда. Бу фақат ўқиш ва яна ўқиш дегани. Муҳтарам Президентимиз турли соҳада бўладиган видеоконференцияда қайта-қайта айтадилар илм, илм ва яна илм, деб.
Мана ман ўзимизни авлоддан кўряпман, бироз орқада қолган одам Iphone'дан фойдаланишни билмай қоляпти.
Ёш мактабда ўқийдиган неварасидан сўраса, невараси билиб беради, Акмал Холматович, Iphone'дан қанақа фойдаланишни", деди Эркин Зоҳидов.
Зоҳидовнинг Iphone'дан фойдаланиш ҳақидаги фикрларига қўшилган ҳолда Акмал Саидов ҳам ўзининг бу каби телефонлардан фойдалана олмаслигини айтиб ўтди.
«Мана мен фойдаланмайман. Мен билмайман», деди Акмал Саидов.
У шу сабаб оддий русумдаги телефон ишлатишини маълум қилди.
«Мен консерваторман», деб таъкидлади Саидов.
Мулоқот давомида, Эркин Зоҳидов ёшларга ривожланишдан орқада қолмасликни таъкидлади.
«Нима янгилик бўлса ҳаммасини ўзлаштиринг, шунда сизни ишингиз, даромадингиз ҳам тайин бўлади. Халқ орасида, танишларингиз орасида, дўстларингиз, қариндошларингиз ўртасида обрўйингиз ҳам бўлади», деди Зоҳидов.
Инобат АҲАТОВА,
"Халқ сўзи"
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг