Мен 83 ёшимда ҳужжатли бўлдим – нарпайлик Мукар ая

15:15 11 Ноябрь 2021 Жамият
468 0

Фото: "Халқ сўзи"

-Ёшим 83 да. Узоқ йиллардан бери “Қачон менинг ҳам паспортим бўлар экан, қачон бу муаммолардан қутуларканман?”, деб келдим. Чунки шу пайтгача на туғилганлик ҳақидаги гувоҳномам ва на паспортим бор эди. Бу эса пенсия олишимда кўп муаммоларга сабаб бўларди. Афсуски, соғлиғим, қаричилик туфайли бу муаммоларни вақтида ҳал қилолмадим, - дейди Самарқанд вилояти Нарпай тумани “Ҳақиқат” маҳалласида яшовчи Мукар ая Киранова.

Онахоннинг яқинлари мурожаатидан сўнг ушбу масала ҳамкор ташкилотлар кўмагида Нарпай туман ФҲДЁ бўлими томонидан ўрганиб чиқилди. Дастлаб маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари билан суриштирув ишлари олиб борилди. Онахоннинг яқин қариндошлари ва тегишли ташкилотлар ёрдамида зарур маълумотлар тўпланди. Шунга асосан туғилганлик ҳолатига доир далилларга аниқлик киритилиб, туман ФҲДЁ бўлими томонидан Мукар Киранованинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси расмийлаштирилди.

-Гувоҳномамни уйга олиб келиб беришди. Бундан бошим осмонга етди. Эндиликда болаларим паспорт олиб беришади, -дейди Мукар ая қувонч билан.

 

А. Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер