Мексикадаги меҳмонхоналардан биридан ўнлаб чет элликлар ўғирлаб кетилди

22:05 15 Сентябр 2021 Дунё
1404 0

Фото: Reuters

Номаълум қуролланган шахслар Мексиканинг Матеуала шаҳридаги "Sol y Luna" меҳмонхонасидан ўнлаб хорижлик фуқароларни ўғирлаб кетишди. 

"BBC News" хабарига кўра, ўғирланганлар асосан Гаити, Куба ва Венесуэла давлатлари фуқаролари бўлган. Улар орасида болалар ва ҳомиладор аёл ҳам бўлган. Жиноятчилар, шунингдек, 16 нафар мексикаликни ҳам олиб кетишган. Кейинчалик улар қўйиб юборилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари гаровга олинганларни қидиришни бошлаган. Аммо босқинчилар меҳмонларни қайд этиш журналини ҳам олиб кетишгани боис уларнинг шахсини аниқлаш қийин бўлмоқда. Қайд этилишича, ҳозирча 20 нафардан ортиқ хорижлик қутқарилган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Кўп муҳожирлар кейинчалик АҚШга кўчиб ўтиш учун Мексикага келади. Уларга гиёҳвандлик картеллари аъзолари тез-тез ҳужуми ва таъқибига дуч келади. Чет элликлар кўпинча товон пули ундириш мақсадида ўғирлаб кетилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер