Меҳр ва эътибор ҳақида ҳужжатли фильм
“Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳамроҳ” номли ҳужжатли фильм олинди.
Мазкур фильмда юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам — қаровчисиз қариялар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳаётига назар ташланади. Давлатимиз томонидан улар учун яратилаётган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган ғамхўрлик ва ёрдам “Ҳамроҳ” нодавлат ташкилоти фаолияти мисолида ўз ифодасини топади.
Ҳужжатли фильм томошабинни меҳр-мурувват, инсонийлик, бағрикенглик каби юксак қадриятлар ҳақида ўйлашга ундаши билан аҳамиятлидир.
Камолиддин ЭРГАШЕВ,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг