“Меҳнатобод”ликларнинг ярим асрлик орзуси амалга ошди

22:12 06 Сентябр 2023 Жамият
586 0

Асака туманидаги “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кўркам ва замонавий кўринишга эга оилавий шифокорлик пункти қурилиб, фойдаланишга топширилди.

— Янги бинода фуқаролар саломатлигини назорат қилиш, беморлар соғлиғини тиклаш учун барча шароитлар мавжуд, — дейди бош шифокор Лутфулло Матқосимов. — Замонавий тиббий жиҳозлар орқали ўнлаб касаллик турларини аниқлаш ва даволаш имкони яратилди. Жумладан, умумий амалиёт шифокори, патронаж хизмати, туғиш ёшидаги аёллар ҳамда ҳомиладор ва туғруқдан кейинги доя хизматлари, ўндан ортиқ турдаги биокимёвий таҳлилларни ўтказиш бўйича лаборатория, профилактик эмлаш хизматлари жорий этилди.

Масканда нафақат, ташхис қўйилади, балки, кундузги даволаниш амалиёти ҳам йўлга қўйилган. Муолажа даврида беморлар 120 турдаги дори воситаларидан бепул фойдаланишлари мумкин. “Тез тиббий хизмат” орқали исталган манзилга бориб, хизмат кўрсатиш имкони яратилди. Янги муассасага қуёш панеллари ўрнатилгани электр муаммосини ҳал этишда қўл келмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер