Меҳнатига муносиб иззат топган тадбиркор

17:34 29 Август 2024 Жамият
302 0

Яқинда Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида умумий овқатланиш корхоналарига қўшимча қиймат солиғининг бир қисми тадбиркорга «кешбек» сифатида қайтариб берилиши айтилди. Бунда ойлик айланмасининг 60 фоизини нақд пульсиз амалга оширган корхоналарга ҚҚСнинг 40 фоизи тўланган заҳоти қайтарилади. Агар нақд пульсиз айланма 60 фоиздан кам бўлса, «кешбек» 20 фоиз бўлади.

Бу албатта, бизга ички ва халқаро туризм йўналишида янада кўпроқ хизмат кўрсатиш учун имконият бўлса, сайёҳларнинг арзон нархда турпакетларни харид қилиши учун қулайлик яратади.

Компаниямиз 17 йилдан буён ички ва халқаро туризм ҳамда транспорт йўналишида хизмат кўрсатиб келмоқда. Йилига беш минг нафар маҳаллий ва хорижлик сайёҳларни қабул қиламиз. Жорий йилнинг ўтган даврида 2,5 мингдан зиёд туристга хизмат кўрсатдик.

Бундан ташқари, Япония, Англия, Канада ва Франция мамлакатларида ташкил этилган ярмарка ва хорижий сайёҳлик корхоналари раҳбарлари билан учрашувларда юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш қилиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келяпмиз.

Соҳадаги арзимас хизматларим Давлатимиз раҳбари томонидан юксак баҳоланиб Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан «Шуҳрат» медалига лойиқ кўрилдим.

Бу эътибор менга ғурур ва ифтихор бағишлаши билан бирга елкамга янада катта масъулият юклайди. Келгусида шунга муносиб бўлишга ҳаракат қиламан.

Толиб ЖАҲОНГИРОВ,

«Shaherezada sam star tour disсover» туристик компанияси раҳбари,

«Шуҳрат» медали соҳиби.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер