Меҳмонхонани фоҳишахонага айлантирган аёл 200 минг сўм билан қўлга тушди

20:54 06 Апрель 2020 Жамият
5221 0

foto by: Google

Жиззахда меҳмонхона иш юритувчиси қўшмачилик қилаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 4 апрелида вилоят ички ишлар бошқармаси ходимларининг тезкор тадбири натижасида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноят аниқланди.

Маълум бўлишича, Шароф Рашидов тумани Оқтош маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1974 йилда туғилган Х.Н. Жиззах шаҳар Қассоблик маҳалласида жойлашган меҳмонхоналардан бирида қўшмачилик фаолияти билан шуғулланиб келган. Ҳуқуқбузарга меҳмонхона иш юритувчиси бўлиб ишлаб келгани қўл келган.

Қўшмачи Шароф Рашидов тумани Зиёкор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1998 йил туғилган Н.А шу маҳаллада яшовчи 1994 йил туғилган Т.М.нинг Мирзачўл тумани Янгидала маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2001 йил туғилган турмушга чиқмаган М.Н билан жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берган вақтда фош этилди. Далилий ашё сифатида 200 минг сўм пул ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер