МДҲга аъзо давлатлар Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг 25-йиғилиши бўлиб ўтди

16:34 06 Декабрь 2023 Сиёсат
328 0

Аввал хабар берилганидек, Хитой Халқ Республикасининг Саня шаҳрида бўлиб ўтаётган Евроосиё гуруҳининг 39-Ялпи йиғилиши ҳафталиги доирасида бугун МДҲ иштирокчи давлатлари Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг (Кенгаш) навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, унда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси, ЕОГ Котибияти ва Молиявий мониторинг бўйича халқаро ўқув-методик марказининг масъул ходимлари қатнашган ушбу тадбирда Кенгаш томонидан муқаддам қабул қилинган қарорлар ижроси ва ишчи гуруҳларининг фаолияти натижаларини ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги тезкор вазият ва уни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама этилди.

Кенгаш йиғилишида Ўзбекистон делегацияси томонидан жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфларини аниқлаш ва баҳолаш соҳасида, шунингдек бу каби хавфларни камайтириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Евроосиё гуруҳи Ялпи мажлисидаги иштироки давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер