Матбуот марказида иш қизғин кетмоқда

12:06 18 Октябр 2018 Сиёсат
1510 0
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи, шунингдек, унинг доирасида ўтказиладиган тадбирлар маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида тезкор ва атрофлича ёритилишини таъминлаш мақсадида “Ўзэкспомарказ”да Матбуот маркази ташкил этилди.

Айни пайтда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг ўн нафар ижодий ва техник ходимлари Матбуот марказида анжуман билан боғлиқ тадбирларни батафсил ёритишда фаол иштирок этмоқда.

Матбуот марказида журналистлар учун замонавий техник ускуналар, тезкор интернет алоқаси ҳамда бошқа зарур шароитлар яратилган.

Ушбу ташриф ҳамда унинг доирасидаги тадбирларни ёритиш учун Россия Федерациясидан 27 та оммавий ахборот воситасининг юзга яқин журналистлари ҳамда техник ходимлари қатнашади. Ўз навбатида, Россия Федерациясидаги 10 та губернаторликнинг Ахборот хизмати вакиллари иштирок этиш истагини билдирган бўлса, мамлакатимизда доимий аккредитациядан ўтган 31 нафар хорижлик журналист ҳам мазкур жараёнлар ҳақида материаллар тайёрлайди.

Бундан ташқари, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 150 га яқин вакиллари ҳам тадбирларни ёритишда бевосита қатнашяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер