“Массаж” қиламан деб, чув тушириб кетди

10:27 06 Март 2020 Жамият
1294 0

Тошкент вилоятида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро Д.А “Телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали массаж хизматлари ҳақида эълон жойлаштириб, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган А.Н.ни алдаган ҳолда, массаж хизматлари кўрсатиш эвазига олдиндан тўлов қилишини айтади ва Н.А.нинг ўз пластик карточкасидан “PAYME” иловаси орқали 500.000 сўм пулни ўтказишига эришиб, берган ваъдасини бажармасдан фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ хабар берди.

Ҳолат юзасидан Д.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер