Маск Forbes талқини бўйича дунёнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск кетма-кет иккинчи йил Forbes талқини бўйича дунёнинг энг бой одамлари рейтингида пешқадамлик қилмоқда.
Маскнинг бойлиги 839 миллиард долларга баҳоланмоқда — бу ўтган йилги кўрсаткичдан (342 миллиард доллар) деярли 2,5 баравар кўпдир. Бунгача у 2022 йилда ҳам рейтингни бошқарган эди.
Рейтингнинг кейинги ўринлари қуйидагича кўриниш олган:
2-ўрин: Google асосчиларидан бири Ларри Пейж (257 млрд доллар);
3-ўрин: Унинг шериги Сергей Брин (237 млрд доллар);
4-ўрин: Amazon асосчиси Жефф Безос (224 млрд доллар);
5-ўрин: Meta асосчиси Марк Цукерберг (222 млрд доллар).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг