Машкура Сафаева вафот этди
Узоқ давом этган хасталик сабаб Машкура Сафаевани 74 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди.
Машкура Сафаева қарийб чорак аср узлуксиз судья лавозимида фаолият кўрсатди. Бу даврда Олмазор (собиқ С. Раҳимов) туман судида, Тошкент шаҳар судида судья, сўнг ўн тўрт йил Олий суди судьяси, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлади. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, спекир ўринбосари, бир муддат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларига тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси раиси лавозимларида меҳнат қилди.
Меҳнатларининг ҳақли эътирофи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фахрий ёрлиғи, «Шуҳрат» медали, «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Суд фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
«Халқ сўзи» нашри марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг