Машинасозлар метро бекатидан Юқори Чирчиқ тумани Янгибозор шаҳарчасига автобус қатнови йўлга қўйилади

15:32 30 Ноябрь 2021 Жамият
1430 0

2021 йилнинг 1 декабрь санасидан Тошкент шаҳрида янги 190-сонли «Машинасозлар метроси АШБ – Янгибозор АШБ» автобус йўналиши ташкил этилмоқда. 

Масофаси 20,1 км бўлган ушбу йўналишга янги харид қилинган ўрта сиғимли 10 та транспорт воситалари бириктирилган ҳолда 11 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.

Автобуслар Машинасозлар метроси автошоҳбекатидан Тараққиёт 2-тор, Маҳтумқули, 4Р12, Мустақиллик кўчалари орқали Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманининг Янгибозор шаҳарчаси марказидаги автошоҳбекатга қадар ҳаракатланади. 

Ушбу йўналиш Янгибозор шаҳарчасини Тошкент шаҳри билан боғлаш, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига Тошкент вилоятидан қўшилган ҳудудларни жамоат транспорти билан таъминлаш, янги барпо этилган Янги Ўзбекистон боғига шаҳар ва шаҳар атрофи аҳолисининг ташриф буюришларига қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер