Машинадаги битта балоннинг ўзи 40 минг доллар атрофида туради – Президент билан учрашган «БелАЗ»чи

15:11 11 Август 2021 Жамият
1766 0

Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечириб, самосвал ҳайдовчиси билан суҳбатлашган эди.

Президент билан суҳбатда «БелАЗ» ҳайдовчиси Азиз Юсупов маоши 11−12 млн сўмлиги,яқинда уйли бўлгани ва ҳозирда Malibu автомашинаси борлигини айтиб берган эди. Ҳайдовчининг маоши билан боғлиқ хабарлар ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинди, унинг бунча ойлик олишига шубҳа қилганлар ҳам талайгина.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатига журналистлар учун уюштирилган пресс-турда «БелАЗ» ҳайдовчиси Азиз Юсупов ойлик маоши борасидаги гапларга изоҳ берди.

Бу ҳақда «Халқ сўзи» мухбири хабар бермоқда.

«11-12 млн сўм баъзан ундан ҳам кўп ойлик олишим ҳақиқат. Мана, охирги июль ойи учун чиққан ойлигим 13 млн 117 минг сўм. Бу ерда ишлаётганимга тўрт йил бўляпти. Ишга кираётганимда имтиҳонлардан ўтганман, кейин қабул қилишган, иш давомида ҳам доимий малака ошириб борамиз.

Ишимиз осонмас, катта масъулият бор зиммамизда. Машина жуда қиммат, сменам давомида унга жавобгарман. Машинанинг битта балонини ўзи адашмасам 40 минг доллар атрофида туради. Ишда лоқайдлик қилсак, техникани яхши бошқармасак ва носозлик келиб чиқса давлатга зарар. Ишда ҳар доим ҳушёр бўлиш керак. Ҳозир қуруқчилик мавсуми, машинани бошқариш осонроқ. Қор, ёмғирли кунларида жараён янада қийинлашади», дейди «БелАЗ» ҳайдовчиси Азиз Юсупов.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер