Машҳур “33 пингвин” бренди Тошкентга келади
Россиянинг музқаймоқлар ва десертлар сотадиган машҳур “33 пингвин” бренди Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда.
Унга тегишли кафе, ёзги павильон ва тезкор савдо нуқталари шу йил ёзда Тошкентда очилади.
Мазкур бренд маҳаллий “Premium Trade Group” компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Истиқболда “33 пингвин” маҳаллий савдо тармоқлари ва умумий овқатланиш муассасалари билан ҳам ҳамкорликда иш олиб боришни режалаштирмоқда.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Россиянинг мазкур брендига 2004 йилда асос солинган бўлиб, у музқаймоқ ва десерт кафелари тармоғи ҳисобланади. Айни пайтда Россия, Қозоғистон, Беларусь ва Қирғизистондаги 180 та шаҳарда ўз шохобчаларига эга. Асосий маҳсулотлари юқори сифатли музқаймоқлар, пишириқлар, ширинликлар ва салқин ичимликлардир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг