Масалалар ечимининг занжирли механизми

14:09 01 Июнь 2021 Жамият
1293 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - "Ҳалқ сўзи"

Ташаббус бор жойда ўсиш, ривожланиш бўлади. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган барча ғоялар ижроси ўз самарасини беряпти, дея айта оламиз. 
Бир мисол, аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” механизми йўлга қўйилдики, бу масалаларни ечимида қўл келяпти. Президентимизнинг муҳим ташаббусларидан яна бири, — бу ҳудудларни ривожлантириш бўйича тўртта сектор фаолияти. 
Хўш, бу тизим нима беряпти? Аввало, юқорида саналган ташаббуслар ижроси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Маҳаллалар кесимида муаммолар аниқландими, демак, ўша маҳалла қайсидир сектор раҳбарига бириктирилган бўлади. Масалалар ечими ана шундай занжирли механизм асосида ҳал этилмоқда. Ҳозир тизим аҳамияти хусусида тўхталдим. Энди биргина 2-сектор мисолида аниқ ташаббуслар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар таҳлилига ўтсам.  

Термиз туманида 29 та махалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, 104 минг 800 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бизнинг туман прокуратурасига, яъни 2-секторга саккизта маҳалла бириктирилган. Бугунги кунда сектордаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари, фаоллари билан биргаликда оғир вазиятга тушиб қолган 464 нафар оила аъзолари бўлган 2055 та оилалар танлаб олиниб, “Темир дартар”га киритилган. Шундан, ижтимоий химояга мухтож оилалар 15 та, боқувчисини йўқотган оилалар 11 та, ногирони бор оилалар 9 та ва якка-ёлғиз ҳамда кексалар 5 тани ташкил этади.
Аввало, “темир дафтар”даги рўйхатни камайтириш бўйича аниқ чораларни белгилаб олганмиз. Бунинг учун оилаларнинг шарт-шароити ва имкониятлари батафсил ўрганилиб, натижасига кўра, 30 та оилага субсидия асосида 1 сотихли иссиқхона қуриб берилди шунингдек, ўнтасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун 0,20 — 25 сотихдан бир гектаргача ер майдони ажратилишида кўмаклашилди, 15 нафар оилаларга 1 донадан сигир етказиб берилди ҳамда ушбу оилаларга мунтазам равишда 11 турдаги зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб келинмоқда.
Бандлик — муаммолар ечимида энг муҳим омил. Шу маънода, сектор масъуллари томонидан иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, қурилиш комплекслари, расмий ва норасмий сектор ҳамда бошқа фаолият турлари доирасида 489 нафар эҳтиёжманд оилалар аъзолари доимий, 68 нафар фуқаролар жамоатчилик ишларига  жойлаштирилган  бўлиб,  135 нафар  фуқаролар  касбга  ўқитилган ҳамда 286 нафар фуқаролар турли соҳаларига ишга жойлаштирилган. 


Шунингдек, “Бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойили асосида сектордаги 41 та эҳтиёжманд оилага субсидия асосида 1 сотихли иссиқхоналар қуриб берилиб, уларнинг доимий даромад манбаи яратилган. Кўрсатилган амалий ёрдамлар, хусусан, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга доимий даромад манбаи яратилганлиги натижасида 455 та оила маҳаллий Кенгаш қарори асосида “темир дафтар”дан чиқарилган.
Шунингдек, 2-секторда 5286 нафар ёшлар мавжуд. Шундан 376 нафари “ёшлар дафтари”га киритилиб, йил бошидан буён жами 336 нафар ёшга амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, 76 нафари ишга жойлаштирилди, “Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор” тамойили асосида 24 нафари тадбиркорларга бириктирилди, 62 нафарига 500,5 млн. сўмлик кредитлар ажратиш орқали тадбиркорликка жалб этилди, 56 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. Шунинг билан бир қаторда 85 нафар ёшларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун умумий 21.3 гектар ер майдони ажратилди.
Бундан ташқари, 2-секторида ўтказилган сўровномалар натижаси бўйича 9 минг 937 нафар аёлларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, 489 нафари “аёллар дафтари”га киритилди. Йил бошидан буён жами 351 нафар аёлларга амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, аёлларнинг 41 нафари ишга жойлаштирилди, 95 нафари  касб ҳунарга ўқитилди, 83 нафарига кредит олиб берилди, 15 нафарига томорқасидан даромад олиши учун кўмак берилди. Бундан ташқари, 2 нафарига ҳуқуқий, 103 нафарига тиббий ҳамда 15 нафарига бошқа ёрдамлар кўрсатилди.
Ҳудуддаги 40 нафар ишсиз ёшга субсидия маблағи асосида 25 та электр пайвандлаш, 3 та сув насос ва бошқа ускуналари ҳам олиб берилди. Мисол учун, “Қорахон” маҳалласида яшовчи ишсиз ёш Б. Холмўминовга 1 дона электромотороллер олиб берилиши натижасида у юк ташиш фаолияти билан шуғулланиб, кунлик даромадга эга бўлмоқда.
Яна бир мисол, Шароф Рашидов номли маҳаллада яшовчи Н. Суюндуковага тикув машинаси олиб берилди. Натижада у бугунги кунда хонадонида тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб, ўз оиласига даромад келтирмоқда.

Ижтимоий соҳа объектларининг ҳолатини ҳам доимий ўрганиб борамиз. Бу эса муаммоларга ечим топишда қўл келяпти. Хусусан, секторга бириктирилган маҳаллаларда 140,1 км. ички кўчалар мавжуд бўлиб, шундан 1,7 км. асфальтланди, 12 км. йўлга тош-шағал ётқизилди ва таъмирталаб ҳолга келиб қолган 20,2 км. йўллар таъмирланди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 2 та сув минораси ҳамда 0.2 км. сув қувури таъмирланди, 0,2 км. узунликда янги сув қувури тортилди. Натижада кўплаб хонадонлар тоза ичимлик суви етказиб берилди. Қолаверса, мактабгача таълим муассасаси ва қишлоқ врачлик пункти мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди, 
Сектор худудида фаолият юритаётган 25 та хўжалик юритувчи субъектларни фаолиятини кенгайтириш орқали 150 та ишсиз фуқароларни иш билан таъминланиши режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу хўжалик юритувчи субъектларнинг 27 тасининг фаолияти кенгайтирилди, натижада 55 та ишсиз фуқаролар иш билан бандлиги таъминланди.
Умуман олганда, туман прокуратураси томонидан амалга оширилаётган ишлар жуда кўп. Биз уларнинг айримларини санадик, холос. Энг асосий мақсадимиз — фуқароларнинг бахтли ҳаётини таъминлаш. Бу эса биздан янада ғайрат-шижоат билан, ташаббус кўрсатиб ишлашимизни талаб этади. 

Ботир ОЛТИБОЕВ,
Термиз туман прокурори.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер