Марокашда юз берган зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда
Фото: Reuters
Шу йилнинг 9 сентябрь куни Марокашда юз берган зилзила қурбонлари сони 2,9 мингдан ошди. Бу ҳақда “Hespress“ газетаси мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
“Зилзила қурбонлари сони 2901 нафарга етди”, — дейилади хабарда. Нашр маълумотларига кўра, 5530 нафар фуқаро турли оғирликда тан жароҳати олган.
9 сентябрга ўтар кечаси Марокашнинг Марракеш шаҳри яқинида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри 839 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган аҳоли пунктидан 77 км узоқликда жойлашган.
Қироллик Ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, фавқулодда хизматлар вайроналарни тозалашда давом этмоқда. Шу муносабат билан ярадорлар ва қурбонлар ҳақидаги маълумотлар ўзгармоқда.
Бундан ташқари, ер қобиғининг силжиши туфайли кўплаб машҳур музейлар ва масжидлар зарар кўрган. Хусусан, зилзила ХIХ асрнинг иккинчи ярмида қурилган Дар-Си-Саид саройига жиддий шикаст етган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг