Марказий Осиё полвонлари Фарғонада жам бўлди

16:53 20 Октябр 2021 Жамият
749 0

Фото: Ботир Мадиёров / Халқ сўзи

Юртимизда азалдан полвонлар беллашуви, дорбозлик санъати, тош кўтариш баҳслари халқ сайлига айланиб кетади. Сўлим Фарғонада ўтган мусобақа ҳам ана шундай кўтаринкилик касб этди.

Машҳур повлон, миллий ўйинлар тарғиботчиси Тўланбой Қурбонов хотирасига бағишлаб ўктазилган мусобақада Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан 500 нафарга яқин полвонлар жам бўлдилар.

Беллашувлар 8 та йўналишда ташкил этилиб, иштирокчилар катта вазнда юк, тош кўтариш, машина тортиш, доробозлик чиқишлари бўйича ўзаро баҳс олиб борди. Шу тариқа аёллар ва эркаклар ўртасида турли вазн тоифалари бўйича энг кучлилар сараланди.

Сурхондарёлик Дилмурод Қурбоновнинг чиқиши олқишларга сазовор бўлди. У 17 тоннали “МАN” русумли юк машинасини 17 метр масофага тортди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш, Ўзбек жанг санъати федерацияларининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер