Марказий банк валюталарнинг янги курсини эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 21 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади:
Курс бўйича 1 АҚШ доллари 323 сўмга ошиб, 9384 сўмни ташкил этди.
1 евро 301,58 сўмга ошиб, 10 393,72 сўмга етган.
1 рубль 1,67 сўмга кўтарилиб, 140,14 сўм бўлди.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Бундан олдин, 20 августдан тижорат банкларидаги курс ва валюта айирбошлаш шохобчаларида нақд валюта сотиш бошлангани хабар қилинганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг