Марказий банк раисига ўринбосарлар тайинланди
Фото: Марказий банк
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра;
• Нодирбек Муҳаммадиевич Ачилов — Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Мазкур тайинловга қадар Ачилов Монетар операциялар департаментига раҳбарлик қилган.
• Санжар Салайдинович Носиров — Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Носиров бунгача Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
• Нусратулла Нигматуллаевич Фазилов — Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Фазилов ушбу тайинловгача Банкларни пруденциал назорати департаментига раҳбарлик қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг