Марказий банк раҳбари энергия нархларининг либераллашувига изоҳ берди

01:25 23 Январь 2022 Иқтисодиёт
1345 0

Фото: Архив сурат \ Суратда Мамаризо Нурмуротов

Жорий йилнинг 20 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов ҳукуматнинг Ўзбекистонда энергия нархларини либераллаштириш бўйича режалари ҳақида гапирди.

Маълумотларга кўра, энергия ресурсларига тарифларни либераллаштириш масаласи «кун тартибида». Раиснинг таъкидлашича, бўлажак бозор нархларига ўтишни Қозоғистондаги вазият билан солиштириб бўлмайди.

«Кун тартибида энергия ресурслари нархларини эркинлаштириш масаласи турибди. Ҳукумат турли вариантлар устида ишламоқда. Албатта, биз буни бошдан кечиришимиз керак. Буни тўғри тушуниш керак», — деди Нурмуротов.

Марказий банк раҳбари норозиликларга сабаб бўлган Қозоғистонда суюлтирилган газ нархи ошиши билан боғлиқ вазиятни Ўзбекистондаги вазият билан солиштиришни ҳам нотўғри деб атади.

«Бу ҳолатни ҳар бир давлат ўзининг иқтисодий шароити, иқтисодий салоҳияти, иқтисодий ислоҳотларидан келиб чиқиб белгилайди. Шу боис бу масала иқтисодий ислоҳотларимизнинг бир бўғини сифатида кун тартибига қўйилган. Келгусида бу жараён амалга оширилади», — дея хулоса қилди Марказий банк раиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилда Ўзбекистонда 10 та қуёш ва шамол электр станциялари қурилиши мумкинлиги ҳамда Бухородаги ИEС республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлагани айтилганди. Шунингдек, сўнгги беш йилда қанча аҳоли хонадонларининг электр таъминоти яхшилангани очиқланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер