Маърифатли халқимизнинг эзгу фазилати

11:38 27 Январь 2021 Жамият
1135 0

Фарғоналиклар учун бешикдаги чақалоқни ҳам сизлаб гапириш, ҳатто душманига ҳам ёмонликни соғинмаслик ота-боболардан мерос муқаддас қадрият. Асрлар мобайнида сайқалланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бундай боқий қадриятлар маърифатли халқимизнинг энг эзгу фазилатлари сирасига киради.

Президентимиз раислигида шу йилнинг 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган эзгу ташаббуслар қалбимизни қуёш нури каби иситди. Йиғилишда бевосита иштирок этиб, шу куни кўп йиллик орзуларимиз рўёбга чиқаётгани барчамизга фахр ва ифтихор туйғуларини бахш этди.

Зеро, давлатимиз раҳбари «Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни бунёд этишда иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият» дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бундай ҳаётбахш фикрлар бундан буён фаолият кўлами ва устувор йўналишларни белгилашда биз соҳа ходимлари учун муҳим дастуриламал бўлади. Боиси иқтисодиёт мамлакат аҳолиси фаровон ҳаётини таъминловчи муҳим омил бўлса, маънавият унга маъно-мазмун бахш этувчи нурдир. Шу сабабли иқтисод ва маънавият тушунчаси ўзаро муштарак, бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳаётий ҳақиқат.

Тафаккур йўли — абадий ҳаёт йўли, маънавиятсизлик — боши берк кўча. Туйғулар тарбиясини эзгулик ва яхшилик мезонларига мувофиқлигини таъминлашда маънавий-маърифий қадриятларимизнинг ўрни беқиёс эканлигини асло унутмаслик зарур.

Хурсаной ИСЛАМОВА,
Республика Маънавият ва маърифат маркази
арғона вилоят бўлими раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер