Марҳаматнинг собиқ ҳоким Андижон туманига ҳоким бўлди
Фото: "Халқ сўзи"
Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович Андижон тумани ҳокими лавозимига тайинлади.
Б. Йўлдошев 1986 йили Андижон шаҳрида туғилган. 2008 йили Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида статистика, иқтисодиёт, ахборот-таҳлил ва бир қанча соҳаларда мутахассис, бошлиқ ўринбосари, бўлим бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шуъбаси бош инспектори лавозимларида ишлаган.
Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Марҳамат тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Олдинроқ, Ўткирбек Маъмуров Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳокими лавозимига тайинлагани ҳақида хабар бергандик. У бу лавозимга тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокими эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг