Марҳаматда тошдан қоғоз ишлаб чиқарилмоқда

23:03 26 Март 2021 Иқтисодиёт
1617 0

Марҳамат туманида «Марҳамат метан газ» МЧЖ томонидан ташкил этилган корхонада тошдан қоғоз ва картон ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунинг учун Хитой Халқ Республикасининг “NANJING GS-MACH EXTRUSION EQUIPMENT CO., LTD” компанияси томонидан замонавий ишлаб чиқариш дастгоҳлари олиб келинди. Улар 400 нафар ишчилар томонидан бошқарилмоқда.

— Тошдан ясалган қоғоз бир қанча афзалликларга эга,-дейди корхона раҳбари Қобилжон Обидов. — Маълумки, целлюлоза қоғоз тайёрлаш учун жуда кўп сув сарфланади, бироқ таркибига заҳарли моддалар аралашуви сабаб бу сув яроқсиз ҳолга келиб қолади. Тошдан қоғоз ишлаб чиқаришда эса сув ишлатилмайди. Шунингдек, мустаҳкамлиги, чидамлилиги оддий қоғозга нисбатан юқори. Ўзидан сув ўтказмайди, доғ юқмайди. Шу боис тошдан олинган қоғоз матбаачиликда, қадоқ ва гулқоғоз ишлаб чиқаришда жуда қулай. Ташқи бозорда харидоргир.

Лойиҳавий қиймати 70 млрд 56 млн сўмни ташкил этган корхонада йилига 6.6 млн долларлик 6 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шундан 1.7 млн долларлик қоғоз хорижга экспорт қилинади.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер