Марҳаматда 2 ойда 600 ўринли корхона қуриб битказилди
Мамлакатимизда камбағалликка барҳам беришнинг энг афзал йўли янги иш ўринларини яратишдир. Айниқса, чекка ҳудудларда ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини ташкил этиш бу борадаги самарали усулдир. Марҳамат туманидаги Миришкор МФЙда ҳам «Касаба текстиль ҳамкор» МЧЖ тикувчилик корхонасининг иш бошлаши натижасида 600 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш жойига эга бўлди.
—Чекка қишлоқлардан бирида яшаганимиз боис иш билан таъминланиш масаласи доим қийнаб келган, — дейди корхона ишчиси Санобархон Мамарасулова. — Энди бўлса шундоққина маҳалламизда барпо этилган корхонада меҳнат қилиш имконига эгамиз.
Корхона республика касаба уюшмалари федерацияси кўмагида 2 ой муддат ичида қуриб, фойдаланишга топширилди. Эндиликда бу ерда сифатли ва бежирим кийим-кечак маҳсулотлари тайёрланмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг