Марҳамат ва Пахтаобод туманларида янги мактаблар фойдаланишга топширилди

17:06 03 Апрель 2024 Жамият
348 0

Фото: "Халқ сўзи"

Саминжон Ҳусанов/«Халқ сўзи». Марҳамат туманидаги Увайсий маҳалласида 300 ўринли янги мактаб биноси қурилиб, топширилди. Бунинг учун давлат бюджетидан 4 млрд. 300 млн. сўм маблағ сарфланди.

Пахтаобод туманидаги «Гузар» маҳалласидаги 10-умумтаълим мактабига эса 450 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриб берилди.

— Мавжуд мактаб биноси бундан 50-60 йил муқаддам барпо этилган эди, — дейди меҳнат фахрийси Абдулвосит Абдуллаев. — У пайтлар ўқувчилар сони оз эди. Шу боис муаммо бўлмаган. Бугунги кунга келиб аҳоли сонининг ортиши янги ўқув биносига бўлган талабни юзага келтирди. Натижада ушбу таълим маскани 624 ўринга эга бўлди.

Янги мактабларда фарзандларимизнинг сифатли таълим олиши барча шароитлар яратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер